Келажакка кўз билан қараш: битирувчиларни иш билан таъминлаш
2 июл куни завод мутахассисларининг Республикамиз олий таълим муассасалари битирувчилари – бўлажак “BRZ” МЧЖ ҳодимлари билан учрашуви - «Birinchi Rezinotexnika Zavodi» МЧЖ катта залида бўлиб ўтди. Компания янги ҳодимга қандай талаблар қўяди, иш берувчилар ёш мутахассислардан нимани кутишади – бу ва бошқа кўплаб масалалар йиғилиш давомида муҳокама қилинди.
Битирувчи талабалар тез орада «Birinchi Rezinotexnika Zavodi» МЧЖда ишга қабул қилинаётган ёш мутахассислар ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш, меҳнат шароити билан боғлиқ саволлар билан қизиқдилар. “BRZ” МЧЖ бош директори Ғ. И. Ибрагимов бўлғуси ходимларни корхона раҳбар-ходимлари билан таништирди ва ёшларни меҳнат фаолиятлари бошланишида уларга етук мутахассислар ёрдам беришларига ишонтирди.
Тошкент Давлат техника университетининг Олмалиқ филиали 2020-2021 й. битирувчилари, Тошкент кимё технология университети магистрантлари ўз иш жойлари, ҳамкасблари ва умуман ишлаб чиқариш жараёни билан таништирилди. Яқин кунлар ичида завод ходимлари сафи "Кимёвий технологиялар", "Электр энергетика" мутахассисликлари бўйича тамомлаган 13 нафар ёш кадрлар билан тўлдирилади.
Бўлажак ёш ходимлар ҳар бир цех ва участка вакиллари билан мулоқот қилишди, ишга борганларида уларни нималар кутаётганини "биринчи қун" дан билиб олиш имконига ега бўлдилар.
Ҳодимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи М. A. Эргашева ҳам ёш мутахассисларга ушбу сўзлари билан мурожаат қилди. Битирувчиларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш, шунингдек, касб-ҳунарга йўналтириш, ҳар доим завод фаолиятининг муҳим таркибий қисми бўлиб келган ва ҳисобланади. Битирувчиларни иш билан таъминлаш келажакка қўйилган қадамдир. Заводимиз ҳар доим ёш мутахассислар ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлайди, бундай ходимларнинг мартабаси ошишини олқишлайди, дейди заводнинг Ҳодимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи М. A. Эргашева.
Тадбир доирасида бўлажак ходимларга заводга экскурсия сафарлари таклиф этилди.
Муҳандислик махсулотлар бошқармаси ходимлари ва ишлаб чиқариш мутахассислари битирувчилар билан қизиқарли учрашув ўтказиб, уларга бўлажак ходимларга қўйиладиган талаблар ва заводнинг имкониятлари ҳақида маълумот беришди. Ушбу фойдали тадбир бўлажак мутахассисларга университетда олган мутахассислиги бўйича ниҳоят ўз фикрини шакллантириш, шунингдек, бўлажак иш жойи ҳақида маълумот олиш имкониятини яратди.
«Birinchi Rezinotexnika Zavodi» МЧЖ матбуот хизмати