«Коррупцияга қарши бирга курашамиз»

 «Birinchi Rezinotexnika Zavodi» МЧЖ Комплаенс хизмати ва корхонанинг Ёшлар иттифоқи билан хамкорликда корхонада фаолият олиб бораётган ёш ходимлар иштирокида «Коррупцияга қарши бирга курашамиз» мавзуcида йиғилиш семинар ўтказилди.

Йигилиш давомида корхона Комплаенс хизмати бошлиғи Д.Ахмедов хозирги кунда коррупция давлатларнинг иқтисодий ўсиши ва ривожланишига ўлкан тўсиқ эканлигини, шунингдек, коррупция – демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказишини ҳамда инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келишини айтиб ўтди.

          Йиғилиш давомида Д.Ахмедов коррупция келтириб чиқарувчи бир нечта сабабларни айтиб коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, ҳамда коррупция кўринишларининг оқибати билан эмас, балки сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича халқаро тажрибада кенг қўллаш давр талаби бўлиб қолганлигини маълум килди.

Хорижий амалиёт таҳлили шуни кўрсатдики, бозор иқтисодиёти қонунларга асосланган мамлакатларда коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат ва хусусий сектор иштирокчиларининг халқаро стандартлар, қонун ҳужжатлари ва бошқа замонавий усулларга мувофиқ самарали фаолият юритишини таъминловчи муҳим воситалардан бири ўз таркибида коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат (compliance control) тизимини ташкил этиш ҳисобланади.

Коррупцияга қарши комплаенс назорати – давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар, қонун ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил этувчи, коррупция хавф-хатарлари, манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ва чек қўйиш, қонун бузилиши ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришни ўзида мужассам этган профилактик тизим эканлиги йигилиш иштирокчилари тушунтирилди.

          Шунингдек йиғилиш иштирокчиларига давлатимиз томонидан коррупцияга карши катор ижобий ишлар амалга оширилаётганлиги етказилди.

          Тадбир давомида иштирокчиларга комплаенс хизмати томонидан коррупцияга боглик жиноятлар хусусида хабар бериш учун куннинг исталган вактида корхона Комплаенс хизматига мурожаат килишлари хусусида тегишли тушунтиришлар берилди.

          Ўтказилган тадбир иштирокчиларда ижобий фикр уйготиб, келгусида тарғибот ишларини кенгайтириш, давлатимиз томонидан коррупция оид жиноятчиликни камайтириш мақсадида килинаётган ишлар самараси албатта ўз натижаси беришига ишонч билдиришди.

Bo'sh ish o'rinlari
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech