Кимёгарлар куни -2021

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда ҳар йили май ойининг сўнгги якшанбасида “Кимёгарлар куни” касб байрами нишонланиб келинади. Кимё саноати Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан биридир ҳисобланади.

2021 йил 28 май куни "Birinchi Rezinotexnika zavodi" МЧЖ нинг дўстлик жамоаси ўзининг касб байрами – Кимёгарлар кунини яхши кайфият билан нишонлашди.

Анъанага кўра, касб байрамини нишонлаш доирасида "BRZ" МЧЖ ривожига муносиб ҳисса қўшган заводнинг энг яхши ҳодимлари меҳнат фаҳрийси, фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Бош директор Ғ.И.Ибрагимов ва Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ж.М.Абдалиев "Birinchi Rezinotexnika zavodi"  МЧЖ Ўзбекистон кимё саноатининг йирик корхоналаридан бири, Марказий Осиёдаги ягона автомобил шиналари ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади, дея қайд этилишди.

"Birinchi Rezinotexnika zavodi"  МЧЖ ижтимоий дастурлар ва хайрия ишларида фаол иштирок этиб, давлат бюджетига солиқларнинг барқарор даромадини таъминлаб, Тошкент вилояти ва умуман мамлакат ҳаётида муҳим ўрин тутиб келмоқда. Заводда хом-ашёни маҳаллийлаштириш, янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича кенг кўламли дастур мавжуд. Салоҳиятимизни ошириб, маҳсулот турларини кенгайтириш ва энг замонавий технологияларга ўтилмоқда. Автомобил шиналарининг янги стандарт ўлчамларини ишлаб чиқилмоқда ҳамда  тайёр маҳсулотлар хорижий мамлакатларга экспорт қилиноқда.

Байрам доирасида ҳудудни ободонлаштириш бўйича ўтказилган танлов ғолиблари ҳам тақдирланди. "Кимёгарлар куни” учун деворий газета ижодий танлови якунлари сарҳисоб қилинди.

Тадбир байрамона консерт дастури билан якунланди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech