"BRZ" МЧЖнинг хабарлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021-йил 18январдаги №23 сонли ҚАРОРИга асосан Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини “Birinchi Rezinotexnika Zavodi” МЧЖда 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. Тармоқларда дастур ижросини таьминланганлик бўйича “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раиси Ж.Т.Мирзамахмудов бошчилигида видеоконференция бўлиб ўтди.   Видеоконференция давомида “Birinchi Rezinotexnika Zavodi” МЧЖ Бош директори Ғ.И.Ибрагимов, Ёшлар етакчиси Ш.С.Шухратов ҳамда бир қатор етук мутаххасислар билан қатнашдилар. Давлат дастурининг 1-ярим йиллик хисоботи  бўйича тизимдаги ешлар етакчилари ўз хисоботлари, ғоялари ва илмий ёндошув асосида таклифлари билан фаол қатнашдилар. Бизнинг ёшлар етакчимиз Ш.С.Шухратов хар бир корхонада “Ёш мутахассилар кенгаши”ни ташкил этиш тўғрисидаги берган таклифини  “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раиси Ж.Т.Мирзамахмудов бир овоз билан мақуллаб, тизим корхоналарига 10 кун муддатда ташкил этиш топшириғини бердилар. Бу билан бизнинг ёш мутахассиларимиз тизимдаги корхона ёшлари билан ўзларини янги инновацион ғояларини биргаликда мухокама ва қизиқтирган илмий изланишларини  алмашиш мақсадида амалга оширилади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech