"Birinchi Rezinotexnika Zavodi" МЧЖда бўш иш ўринларига ишга олиш жараёнида очиқлик ва шаффофлик таъминланмоқда

Бугунги кунда "Birinchi Rezinotexnika Zavodi" МЧЖда ҳам коррупцияга қарши курашиш сиёсати жорий этилиб, босқичма босқич ишлар кенг кўламда амалга оширилмокда.

            Жамиятнинг “Комплаенс хизмати” томонидан ташкилотда коррупциявий ҳавфлар юқори бўлган йўналишларга алоҳида эътибор қаратилиб, коррупциявий ҳавф хатарларни камайтириш чоралари ишлаб чиқилиб амалиётга жорий қилинмоқда.

            Жумладан, ходимларни ишга олишда ташкилотнинг масъул ходимлари иштирокида ишчи гуруҳ тузилган. Ушбу ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ишга кириш учун берилган номзодлар ҳужжатлари ўрганилиб суҳбат асосида ишга қабул қилинмокда.   Шунингдек, коррупциявий хавфларни камайтириш мақсадида ишга қабул қилинаётган фуқаролар билан суҳбат ўтказиш учун ишчи гуруҳ  таркибига Комплаенс хизмати ҳам киритилган.

            Хозирда ташкилотга ишга кириш истагини билдирган фуқаролар турли коррупциявий ҳаракатлар тўғрисида “Комплаенс хизмати” ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкин. Алоқа каналлари тўғрисида корхона расмий веб-сайтининг (www.brz.uz) “Коррупцияга қарши курашиш” бўлимида маълумотлар мавжуд .

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech