Давлатимиз раҳбари 29 март куни кимё саноати тармоғида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишди
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилишича, кимё саноатида жами 39 та лойиҳани амалга ошириш натижасида 1,1 миллиард метр куб табиий газ қайта ишланади.
– Агар биз шунча миқдордаги табиий газни тўғридан-тўғри экспорт қилсак 160 миллион доллар бўлиши мумкин, уни чуқур қайта ишлаб, янги маҳсулот олинганда эса 2,1 миллиард, яъни 14 баравар кўп маҳсулотни чет элга сотиш имкони пайдо бўлади. Бундан ташқари, кимё саноатини кластер усулида ривожлантиришйўл очади. Мана шу кичик таҳлилнинг ўзи ҳам Президентимиз топшириғи асосида ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳаларнинг қанчалик аҳамиятли эканини кўрсатиб турибди, – деди Ж.Мирзамаҳмудов.