«BRZ» МЧЖ янгиликлари
16 майдан 19 майгача бўлган даврда «Birinchi Rezinotexnika zavodi» МЧЖга "UzAutoMotors" компанияси делегацияси ташриф буюрди. Автомобилсозлик соҳаси вакилларининг ташрифидан кўзланган асосий мақсад "BRZ" МЧЖ билан янада истиқболли ҳамкорлик бўйича қўшма режаларни муҳокама қилиш ва «LingLong» компанияни мутахассислари билан техник лойиҳаларини кўриб чиқишдан иборат бўлди.
Хитойнинг ҳамкор «LingLong» компанияси вакиллари гуруҳи «BRZ» заводининг ишлаб чиқариш қувватлари ва имкониятларини техник текширувдан ўтказмоқда. Уларнинг хулосасидан сўнг маҳаллий автомобил саноатини Damas автомобиллари учун шиналар билан таъминлаш режалаштирилган.
Учрашув давомида хом-ашё ва материалларни маҳаллийлаштириш масалалари, автомобил шиналари ва логистика масалаларининг дастлабки синовлари ҳам муҳокама қилинди.