“Birinchi Rezinotexnika Zavodi” МЧЖда “Коррупцияга қарши кураш долзарб вазифа” мавзусида корхона рахбари ва ишчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди

24 декабрь  куни “Birinchi Rezinotexnika Zavodi” МЧЖда “Коррупцияга қарши кураш  долзарб вазифа” мавзусида корхона рахбари ва ишчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишга таклиф этилган Ангрен шахар ИИБ терговчиси Ф.Нарзуллаев мавзунинг долзарблиги тушунтириб берди.

Йиғилиш давомида Ф.Нарзуллаев хозирги кунда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани бежиз эмаслиги, чунки бу иллат бор экан миллат, давлат равнақ топмаслиги хақида айтиб ўтди.

Шунингдек Ф.Нарзуллаев сўзларига кура, коррупция қўл урган шахсларга қўйилган чекловларни назарда тутувчи қонунлар қабул қилиниши хам бу каби жиноятларни такрорланиши олдини олишга каратилган мухим қадамлардан бири эканлиги таъкидлаб ўтди.

Маъруза давомида Ф.Нарзуллаев иштирокчиларга коррупция кўринишларини хаётий мисоллар билан гапириб, бунга қўл урмасликка ва бу сохалар хуқукий билимларни ошириш кераклиги маълум қилди.

Йиғилиш давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Ўтказилган тадбир иштирокчиларда ижобий фикр уйғотиб, келгусида тарғибот ишларини кенгайтириш келишиб олинди. 

Bo'sh ish o'rinlari
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech