8 - mart Xalqaro xotin - qizlar kuni!
Қадрли ҳамкасблар!
Сизларни Халкаро хотин-кизлар байрами - 8 март билан табриклаймиз!
Ушбу баҳор кунида биз-эркаклар, сизларнинг меҳрингиз, ғамхўрлигингиз ва қўллаб-қувватлашингиз учун самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз. Сизнинг чексиз сабрингиз ва донолигингиз туфайли биз барча ҳаёт зарбалари ва қийинчиликларни енгиб ўтамиз.
Ҳозирги 8 март байрами Ўзбекистонда Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида нишонланаётгани рамзий маънога эга. Миллатимиз келажаги бўлган соғлом, баркамол авлодни тарбиялаш ғамхўрлиги айнан аёлга, онага юклатилган.
Биз ҳар бир янги кунингиз ёрқин ва қувноқ бўлишини, муҳаббат, меҳр ва садоқат ҳаётингизни безатиб, юракларингизни тўлдиришини ва иситишини хамда Сизларга мустахкам соглик, бахт-соадат, оилангиз ва юртимизда баркарорлик тилаймиз.