“Биринчи Резинотехника Заводи” МЧЖ Комплаенс хизматининг 2021 йилда амалга оширган ишлар бўйича Ҳ И С О Б О Т И
МЧЖ бош директорининг 7 январь 2021 йилдаги № 11-сонли буйруғи билан корхонада комплаенс хизмати ташкил этилди. Хисобот даврида Комплаенс хизматига тааллуқли 15 та ички меъёрий хужжатлар қабул қилинди.
МЧЖдаги барча мехнат шартномаларига коррупцияга карши курашиш банди киритилиб, уларни мазкур талаблар билан таништирилиб борилмоқда.
Шунингдек, корхонада коррупцияга қарши кураш ички меъёрий хужжатлари талаблари асосида “Ахлоқ одоб” ва “Манфаатлар тўкнашувини бошқариш” комиссиялари тузилиб, комиссия таркиби тасдиқланди.
Хисобот даврида жами 829 та, шундан сотиш бўйича 451 та харид бўйича 378 та шартнома расмийлаштирилган. Хар бир шартномага коррупцияга карши курашиш банди киритилган.
Коррупциявий холатлар ва манфаатлар тўқнашувини олдини олиш мақсадида харидлар жараёнида танлов кимиссияси таркибига Комплаенс хизмати вакили хам қўшилди.
Хисобот даврида 157 млн. сўмлик вакиллик харажатлари амалга оширилган бўлиб, сарфланган вакиллик харажатлари белгиланган лимитдан ошиб кетмаган.
Хисобот даврида 17 дона автошина хомийлик ёрдами сифатида берилган. Ушбу хомийлик ва хайрия акциялари корхона ва ташкилотларнинг расмий мурожаатлари ўрганилиб чиқилганидан сўнг, комплаенс хизмати билан келишилган холда амалга оширилган.
Корхонага ишга қабул қилиш жараёнида очиклик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида ишчи гурух таркиби комплаенс хизмати ходими киритилди. Хозирги кунда комиссия томонидан хар бир ишга номзод билан сухбат ўтказилмоқда.
Корхонага ишга қабул қилишда манфаатлар тўқнашуви ва коррупциявий хавфларни олдини олиш мақсадида “Ишга номзодларни текшириш бўйича йўриқнома” тасдиқланди. Ходимлар билан ишлаш бўлими оркали “Йўриқнома” амалиётга жорий қилиниб, 34 нафар фуқаро йўриқнома талаблари асосида ўрганилди ва ишга қабул қилинди.
“Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсат” талаблари асосида рахбар ва ишчи ходимлар декларация тўлдиришди.
Хисобот даврида 5 та холатда манфаатлар тўқнашуви холати қайд қилиниб, тегишли чора тадбирлар орқали улар бартараф қилинди.
2021 йил давомида корхонага 295 та мурожаат қабул қилинган. Шундан, ёзма мурожаатлар 181 та, Комплаенс хизмати ишонч телефони орқали 2 та, ишонч кутиси орқали 1 та, электрон мурожаатлар 11 та, оғзаки мурожаатлар эса 100 тани ташкил килди. Шундан 239 та мурожаат қаноатлантирилган, 51 та мурожаатга тушунтириш берилган, 4 таси рад этилган, 1 таси ўрганиш жараёнида.
Коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш регламентига мувофиқ МЧЖнинг кириш қисмида 1 дона ва ишлаб чиқариш худудида 1 дона “аноним хабар” қутиси ўрнатилди. Корхонада Комплаенс хизмати хизмат телефони ишонч телефони сифатида белгиланди.
Хисобот даврида корхонада иқтисод қилинган махсулотнинг умумий қиймати 191 млн. сўмни ташкил этади.
Корхонада ходимларнинг хукукий онги ва маданиятини ривожлантириш, коррупцияга нисбатан токатсизлик принципини шакллантириш максадида 23 та сухбат шаклида профилактик тадбирлар ўтказилди.
9 декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан йиғилиш ўтказилиб, йиғилишда бош директор коррупцияга қарши курашиш ишларида ўрнак бўлиш мақсадида ўз маърузасини ўқиди.
Корхонада комплаенс хизмати “ишонч телефони” ёзилган эълонлар корхона маъмурий биноси ва ишлаб чикариш худудидаги биноларга тарқатилди.
ISO 37001:2016 халқаро стандарти талабларини жорий этиш мақсадида “CERT Academy Group” халқаро тренинг компаниясининг ўқув курсида корхонадан 2 нафар ходим қатнашиб, ўқув курси якуни бўйича тегишли сертификатлар олинди.
Шунингдек, корхонада коррупцияга қарши курашиш йўналишида қилинаётган ишлар юзасидан корхона расмий веб-сахифасида ва бошка ижтимоий тармоқлардаги сахифаларда 6 марта мақолалар чиқарилди.
Коррупцияга қарши курашишда ишчиларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш буйича чора тадбирлар босқичма-босқич амалиётга татбиқ этилмоқда.